Жамият | 08:08 / 23.04.2019
3962
2 дақиқада ўқилади

Ledokol Group реклама холдинги 11 ёшда

Фото: Ledokol Group

 

Ledokol Group маркетинг компанияси гуруҳи ўзининг 11 йиллигини нишонламоқда. Компаниянинг асосий йўналиши – рекламаларни оммавий ахборот воситалари, шунингдек ТВ ва интернет-рекламаларда жойлаштиришдир. Бугунги кунда Ledokol Group Ўзбекистон Миллий ОАВ Кенгашининг аъзоси ҳам ҳисобланади.

Фото: Ledokol Group

Ўз фаолиятини 2008 йил апрель ойида ностандарт реклама лойиҳаларини ишга тушириш билан бошлаган бўлиб, агентлик интернет-реклама ишларидан тортиб кенг миқёсдаги республика лойиҳаларини амалга оширишгача бўлган йўлни босиб ўтди. Бугунги кунда Ledokol Group маркетинг компанияси гуруҳида қуйидагилар тақдим этилади:

·        Мамлакатдаги интернет-реклама йўналишидаги етакчи реклама агентлиги (Mail.ru Group, Яндекс, Google ва Facebook билан кўп йиллик ҳамкорлик ортидан);

·        Dentsu Aegis Network йирик халқаро реклама гуруҳи;

·        PR-агентлик ва контекст реклама агентлиги (Google / Яндекс қидирув тизимларидаги реклама);

·        Africa SMM-агентлиги;

·        Ҳар йили digital-маркетинг соҳасидаги йирик халқаро конференциялар  – USENET ва MOBICON'ни ташкиллаштириш ва ўтказиш.

«Биз ўз Таваллуд Кунимизни кўплаб энг йирик маҳаллий ва халқаро реклама берувчилар билан қарши олаётганимиздан жуда ҳам мамнунмиз. Биз мунтазам равишда ўз ходимларимизнинг касбий маҳорати устида ишламоқдамиз ва бу йил биз бозорга бирданига бир нечта лойиҳаларни тақдим этамиз», – дея таъкидлади Ledokol Group раҳбари Дилшод Музаффаров.

Мавзуга оид