Light | 22:18 / 09.06.2019
7803
2 дақиқада ўқилади

Тамагочи ўйинчоғини ишлаб чиқарувчи уни янги функциялар билан бойитди

Фото: Andrew Liszewski

Bandai япон компанияси 90-йилларда машҳур бўлган тамагочи ўйинчоғининг янги авлодини намойиш этди. Замонавий талқин Tamagotchi On деб номланади: унда жониворлар оила қуриши ва кўпайиши мумкин.

Ўйинчоқни Gizmodo нашриёти журналистлари синаб кўришди. Ўйиннинг моҳияти ўзгармаган: фойдаланувчи жонивор ҳақида қайғуриши, овқатлантириши ва сайрга олиб чиқиши, даволаши ва ўлиб қолмаслиги учун ғамхўрлик қилиши керак.

Тамагочи брелогининг ҳажми 2 дюйм ўрнига 2,5 дюймга ортди. Қурилма экрани энди оқ-қора эмас, рангли. Қурилманинг ўзини смартфон ёки планшетга улаш мумкин.

Гаджетларга улаш имконияти туфайли тамагочи ўйинчилари бир-бири билан ҳамкорлик қилишлари мумкин. Жониворларни бошқа қурилмага таътилга юбориш, бошқа тамагочилар билан оила қургизиш ҳамда кўпайтириш мумкин.

Ишлаб чиқарувчининг расмий сайтида янги тамагочи савдоларининг стартига қадар тескари вақт ҳисоби ишга туширилган. Ўйинчоқ савдога шу йилнинг июль ойида чиқарилади.

Amazon’даTamagotchi On га олдиндан буюртма хизмати очилган. Унинг нархи 59,99 доллар.

Мавзуга оид