Facebook 5 млрд доллар жаримага тортилиши мумкин
АҚШ федерал савдо комиссияси (Federal Trade Commission, FTC) фойдаланувчилар маълумотлари Cambridge Analytica консалтинг компаниясига берилгани учун Facebook компаниясига 5 млрд доллар жарима солинишини маъқуллади. Бу ҳақда ўз манбаларига таяниб The Wall Street Journal хабар берди.
Гап 2018 йилда Cambridge Analytica компанияси ижтимоий тармоқнинг 87 млн фойдаланувчиси ҳақидаги маълумотларни уларга хабар қилмасдан қўлга киритгани ҳақида бормоқда.
Facebook ва FTC бу борада изоҳ беришдан бош тортди.
Агарда ушбу маълумот тасдиқланса, бу технология компаниясига солинган рекорд миқдордаги жарима бўлади.
Аввалроқ Facebook маълумотлар сизиб чиққани учун Буюк Британия томонидан 500 минг фунт жаримага тортилганди.
Мавзуга оид
22:30 / 29.09.2024
Марк Цукербергнинг бойлиги охирги 2 йилда олти баробарга ошди
00:32 / 29.09.2024
Meta компанияси паролларни сақлашда хатоликка йўл қўйгани учун 91 млн евро жаримага тортилди
22:51 / 05.03.2024
Facebook ва Instagram бутун дунё бўйлаб вақтинча ишламай қолди
21:32 / 01.02.2024