Жаҳон | 19:30 / 15.12.2019
17508
2 дақиқада ўқилади

Ироқда 640 дан кўпроқ кишининг оммавий қабри топилди 

Ироқнинг Анбар вилояти Ал-Фалужа шаҳри яқинида 643 кишининг жасади кўмилган оммавий қабр топилди. Бу ҳақда Al Arabiya телеканали хабар берди.

Таъкидланишича, қабр 2016 йилга оид бўлиб, ўшанда бу ҳудуд ИШИД жангарилари томонидан назорат қилинган. Маҳаллий ҳокимиятнинг тахмин қилишича, қабрга кўмилганлар “ал-муҳамда” қабиласи аъзолари бўлиб, улар изсиз йўқолишган ва ҳанузгача улар ҳақида ҳеч нарса маълум эмас. 

Қабрдаги жасадлар орасида болалар жасадлари ҳам бўлган.

ИШИД жангарилари 2014 йил ёзида Ироқнинг учдан бир қисмини эгаллаб олган. Шу йилнинг июнида улар Ироқнинг йириклиги бўйича 2-рақамли шаҳри – Мўсулни эгаллаб олиб, уни ўз пойтахтлари деб эълон қилишган. 2015 йилда ҳукумат кучлари халқаро коалиция кўмагида жангарилар босиб олган ҳудудларни озод қилиш бўйича катта кўламли кампанияни бошлаган. 2017 йил декабрда Ироқ бош вазири мамлакатда ИШИД батамом йўқ қилинганини эълон қилган. 

Мавзуга оид