Ўзбекистонда коронавирусдан соғайганлар сони 2200га яқинлашди
Ҳозирда мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар 2195 нафарни ташкил этмоқда.
Пойтахтдаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 3 нафар, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 24 нафар, жами 27 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор бутунлай соғайди ва реабилитацияга кузатилди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабарига кўра, Вирусология илмий-текшириш институти клиникасидан соғайганларнинг барчаси Тошкент шаҳридан ва коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олган. Беморлардан 1 нафари эркак, 2 нафари аёл. Улар орасида энг ёши каттаси 31 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 11 ёшда.
Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида тузалганларнинг 4 нафари касалликни коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқот орқали юқтириб олган. Қолган 20 нафар фуқаро эса чет элдан келган ва карантинга олинган. Коронавирус аниқлангач, клиникага ётқизилган. Улардан 21 нафари эркак, 3 нафари аёл бўлиб, энг ёши каттаси 60 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 4 ёшда.
Тошкент шаҳрида шу пайтга қадар 682 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 709 нафарга етди.
Ҳозирда мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар 2195 нафарни ташкил этмоқда.
Мавзуга оид
00:09 / 01.10.2024
Аграр университетдаги ёнғин ўчирилди
09:30 / 30.09.2024
Тошкентда ўзини банк ходими деб таништириб, ўзганинг 15 млн сўмини ўзлаштирган шахс ушланди
12:20 / 28.09.2024
“Тезлигим 80 да эди” – 19 ёшли қизни уриб юборган ҳайдовчи қамоққа олинди
22:30 / 27.09.2024