БМТ бош котиби Moderna вакцинаси билан эмланди
БМТ бош котиби Антониу Гутерриш коронавирусга қарши Moderna компанияси вакцинаси билан эмланди. Бу ҳақда унинг расмий вакили Стефан Дюжаррик маълум қилди.
“Эслашимча, у Moderna вакцинасини олди”, деб айтган Дюжаррик брифинг вақтида.
Гутерриш 28 январда белгиланган икки доза вакцинадан биринчисини олганини маълум қилган. Бундан аввалроқ БМТ бош котиби журналистлар билан суҳбатда умумий навбат бўйича эмланаётганини, ёши 71далиги сабабли Нью-Йорк штати эмлаш жадвалида устуворликка эга бўлган 65 ёшдан катталар гуруҳига киришини маълум қилган. Бироқ БМТ раҳбари айнан қайси вакцина билан эмланганига аниқлик киритмаганди.
“Бугун мен коронавирусга қарши вакцинанинг биринчи дозасини олиш бахтига муяссар бўлдим. Биз вакцина ҳамма учун ва ҳамма ерда бўлишини таъминлаш бўйича ишга киришишимиз лозим. Пандемия вақтида барчамиз хавфсизликда бўлмагунимизгача, ҳеч қайси биримиз хавфсизликда бўлмаймиз”, деб ёзган Гутерриш твиттерда.
Гутерриш вакцина 2021 йилда оммавий қўллаш учун ҳамма ерда етарли бўлса, 2022 йилда пандемия билан боғлиқ вазиятни ўнглаш мумкинлигини айтган. Шу билан бирга, у эмлаш билан ҳаяллаш коронавирусни оғирроқ асоратларга эга бўлган, мавсумий гриппга ўхшаш касалликка айлантириши мумкинлигини айтган.
Мавзуга оид
16:16 / 16.11.2024
Экспертлар: БМТнинг иқлим бўйича конференциялари «мақсадларга мос келмайди»
17:11 / 15.11.2024
Илон Маск Эроннинг БМТдаги элчиси билан махфий учрашув ўтказгани маълум бўлди
17:39 / 07.11.2024
БМТ Марказий Осиёда фуқаролиги бўлмаган шахслар сони камайганини қайд этди
17:00 / 05.11.2024