Ўзбекистонга яна битта «Afrosiyob» поезди олиб келинмоқда
Ўзбекистонга яна битта «Afrosiyob» поезди олиб келинмоқда. 11 та вагон ва иккита локомотивдан иборат поезд Санкт-Петербург портидан Ўзбекистонга жўнатиш учун ҳозирланмоқда. Бу ҳақда «O‘ztemiryo‘lyo‘lovchi» АЖ маълум қилди.
Қайд этилишича, жорий йил 30 июнь куни Испаниянинг Бильбао портидан кемага ортилган 2 та локомотив ва 11 та вагондан иборат «Afrosiyob» поезди Санкт-Петербург портига етиб келган. Шунингдек, мазкур поезд билан бирга яна 4 та алоҳида вагон ҳам келмоқда. Улар аввал келтирилган шу турдаги поездларда ишлатилиши мўлжалланган.
Таъкидланишича, айни кунларда «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ мутахассислари россиялик ҳамкасблари билан ҳамкорликда мазкур замонавий поездни рельсга қўйиб Ўзбекистонга олиб келишга ҳозирлашмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон илк «Afrosiyob» поездини 2011 йилда қабул қилиб олган эди. Ўшандан кейин яна учта бу турдаги поездлар сотиб олинган.
Мавзуга оид
20:45 / 12.11.2024
Англияда биринчи аккумуляторли поезд синовдан муваффақиятли ўтди. У соатига 120 км тезликка чиқди
10:47 / 07.11.2024
Тошкентдан Иссиқкўлга поезд 2025 йилдан қатнай бошлайди
23:26 / 06.11.2024
Бошқирдистонда кўмир ортилган 22 та вагон релсдан чиқиб кетди
09:44 / 04.11.2024