Жаҳон | 21:14 / 03.01.2022
6660
2 дақиқада ўқилади

Apple дунёнинг энг қиммат компаниялари рейтингида яна етакчи бўлди

Икки йил аввал дунё рейтингида биринчи ўринда бўлган Саудия Арабистонининг Saudi Aramco компанияси тўртинчи ўринга тушган. 

Фото: AP

Америка IT-концернлари дунёнинг энг қиммат компаниялари рўйхатида юқори ўринларни эгаллади.

Бозор қиймати қарийб 3 трлн долларга етган Apple рўйхатда биринчи поғонада жойлашди. Компаниянинг бир дона акцияси нархи бир йил ичида 31 фоизга ошган.

Microsoft рўйхатда иккинчи ўринда бормоқда. Компания акциялари йил давомида 52 фоизга қимматлашган, бозор қиймати эса 2,57 трлн доллар деб баҳоланмоқда.

Учинчи ўринга жойлашган Alphabet компаниясининг бозор қиймати 1,96 трлн долларга етган.

Икки йил аввал дунё рейтингида биринчи ўринда бўлган Саудия Арабистонининг Saudi Aramco компанияси тўртинчи ўринга тушган. 

Ундан кейинги ўринни 1,72 трлн доллар капитализация билан Amazon эгаллади.

Автомобил ишлаб чиқарувчилар орасида Tesla юқорига кўтарилган. Компаниянинг биржа қиймати уч йилда 20 бараварга ошиб, 1,1 трлн долларга етган. Ҳозирда компания дунёнинг энг қиммат брендлари рейтингида олтинчи ўринда турибди. 

Рейтингда 19-ўриндан жой олган Франциянинг LVMH концерни (414 млрд доллар) Европанинг энг қиммат компанияси бўлиб турибди. Ундан кейинги ўринни Швейцариянинг Nestle корпорацияси банд этган.

Хитойнинг Tencent ва Alibaba компаниялари энг қиммат брендлар юқори ўнталигини тарк этган.

Мавзуга оид