Ўзбекистон | 07:57 / 10.05.2022
7020
1 дақиқада ўқилади

Тошкент - Ҳожикент - Тошкент йўналишидаги электропоездлар қатнови вақтинча бекор қилинди 

Тошкент - Ҳожикент - Тошкент йўналишида ҳаракатланадиган шаҳарлараро электропоездлар қатнови вақтинча бекор қилинди. Бу ҳақда “Ўзтемирйўлйўловчи” хабар бермоқда.

Фото: Ўзтемирйўлйўловчи

2022 йил 10 май куни соат 08:30 дан 11 май куни соат 06:30 га қадар “Тошкент МТУ” УК йўлсозлари томонидан Тошкент - Ҳожикент йўналишида капитал таъмирлаш ишлари амалга оширилади

Поездлар ҳаракат хавфсизлиги ҳамда йўловчилар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, 2022 йил 10 май куни Тошкент - Ҳожикент - Тошкент йўналишида ҳаракатланадиган 6429-, 6430-, 6435-, 6436-, 6437-, 6441- ҳамда 11 май куни ушбу йўналишда ҳаракатланадиган 6442- ва 6440-сонли шаҳарлараро йўловчи поездлар қатнови бекор қилинади.

11 май куни соат 06:30 дан бошлаб, ушбу шаҳарлараро ҳаракатланадиган электропоездлар ўз ҳаракат жадвали бўйича қатновини амалга оширади.

Мавзуга оид