Жаҳон | 14:53 / 16.05.2022
5889
1 дақиқада ўқилади

Ироқда қум бўронлари сабабли мактабларда машғулотлар бекор қилинди 

Бағдод ва бошқа қатор шаҳарларда бошланган қум бўронлари мамлакатнинг миллионлаб аҳолиси ҳаётига салбий таъсир кўрсатган. 

Фото: Anadolu Agency

Ироқ ҳудудида кучли қум бўронлари юз бергани сабабли мактабларда машғулотлар бекор қилинди.

“Онадўли” агентлигининг хабарига кўра, мазкур қарор мамлакат таълим вазирлиги томонидан қабул қилинган.

Бағдод ва бошқа қатор шаҳарларда бошланган қум бўронлари мамлакатнинг миллионлаб аҳолиси ҳаётига салбий таъсир кўрсатган.

Хабар қилинишича, ўнлаб одамлар шифохонага ётқизилган.

5 май куни Ироқда юз берган қум бўронлари оқибатида 5 мингдан ортиқ одам шифокорларга мурожаат қилган, бир киши вафот этганди.

Мавзуга оид