Жамият | 16:50 / 26.07.2022
12123
1 дақиқада ўқилади
Самарқандда 3 минг долларни ноқонуний муомалага киритмоқчи бўлган шахслар ушланди
Самарқанд туманида чет эл валютаси ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди.
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Самарқанд туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Самарқанд шаҳридаги «Сиёб» деҳқон бозори атрофида валюта қимматликлари савдоси билан шуғулланиб келган К.Д. фуқаролар Э. ва Ў.га жами 3 000 АҚШ долларини 33 миллион сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
13:01
Фирибгарлик билан ўзганинг номига онлайн кредит олган шахс ушланди
17:56 / 21.09.2024
Молиявий пирамида услубидаги фирибгарлар давлат боғчаларида тарғибот бошлади
21:05 / 16.09.2024
Тошкентда одамларнинг мулкини алдов йўли билан эгаллаган шахслар ушланди
14:00 / 15.09.2024