Viessmann'дан саноат иситиш қозонлари – ҳар бир деталда ишончлилик
Жамоат, саноат биноси ёки йирик турар жой мажмуасини фойдаланишга топширяпсизми? Viessmann саноат иситиш қозонлари ёрдамида мижозларингизга илиқ ва қулай бўлиши ҳақида қайғуринг. Иситиш жиҳозларини ишлаб чиқариш бўйича жаҳон етакчиси CRU 800-1000кВт турига мансуб янги Vitocrossal 300 модели билан танишишни таклиф этади – энди юқори қувватли қозонлар монтажи соддалашди, газ тежамкорлиги эса бир неча баробарга ўсди!
CRU 800-1000кВт турига мансуб янги Vitocrossal 300 модели муҳим афзалликларга эга: модернизацияланган горелка қозон ўлчамини сезиларли даражада қисқартириш имконини берди, қурилманинг модулли тамойили эса, уни монтаж қилиш ва ташишни енгиллаштиради. Ҳар қандай юкламада самарали ва барқарор ёниб туриш юкламага мослаштириш имконини беради, бу чиқишда иссиқликнинг қулай даражасини сақлаб қолган ҳолда, газга харажатларни максимал даражада тежашга хизмат қилади. Янгиланган функциялар ҳақида батафсилроқ сўзлаб берамиз.
Соддалаштирилган монтаж
Кўпинча иситиш қозонини ташиш ва монтаж қилиш унинг катта ўлчамлари туфайли қийинлашади, шу сабабли юқори қувватли қозонлар модернизацияси, жой етишмаслиги туфайли, чекланган доирадагина мумкин бўларди. Энди бу ўтмишда қолди. Паст алангали Matrix-disk инновацион горелкаси ёрдамида қозон ўлчамларини сезиларли қисқартиришга эришилди. Қандай қилиб?
Газли иситиш қозонининг ичи қандай тузилганлигини кўриб чиқамиз. Стандарт горелкалар, аланганинг баландлиги туфайли, қозоннинг ўзини ҳам узун бўлишини тақозо қиларди. Қиёслаш учун – авваллари қўлланилган, босими ошириладиган горелкаларда анчагина баланд аланга бўларди. Viessmann компанияси ишлаб чиққан янги Matrix-disk горелкасида аланганинг баландлиги тахминан бир метрга пастроқ бўлади. Ёниш камерасининг баландлиги ҳам шунчага қисқаради, пировардида қозон ўлчамлари сезиларли камаяди. Инновацион технологиялар туфайли, монтаж майдони қарийб учдан бир бараварга қисқариб, объектгача ташиш ҳам осонлашди.
Ўзининг ихчамлигига қарамай, Vitocrossal 300 эълон қилинган қувватини ва функционаллигини сақлаб қолади. Шунингдек, горелка ва қозоннинг иккита модули (ёниш камераси ва иссиқлик алмашгич) алоҳида-алоҳида ташилиши ҳисобига, унинг монтаж майдончасига етказилиши ҳам соддалашади. Иситиш қозонининг модулли конструкцияси буни ҳар қачонгидан ҳам кўра соддароқ амалга ошириш имконини беради. Иситиш қозонининг майдони чекланган ҳолатларда бу идеал ечим саналади.
Иситиш қозонининг сурилма қопламага эга эканлиги горелка томонидан ва газ ўтадиган томондан қозоннинг барча нуқталарига осонгина, қопламани ечмай қўл етишини таъминлайди. Бу техник хизмат кўрсатишда сревис жараёнларини сезиларли соддалаштиради ва тезлаштиради.
Қозоннинг модулли бажарилганлиги
MatriХ горелкасининг матрицали диски махсус иссиққа чидамли зангламайдиган толадан тайёрланган. Янгича MatriХ дискли горелкасини ишлаб чиқиш орқали Viessmann ўзининг технологик бозордаги етакчилигини яна бир бор намойиш этмоқда. Бундаги марказий унсур горелка диски саналади. У ноёб мустаҳкамлик ва газ ўтказувчанликни ўзида мужассам қилади, бу юқори иссиқлик юкламаларига нисбатан чидамлиликни, шунингдек фойдаланиш учун юқори даражада ишончли бўлишини, экологик хавфсизлиги ва узоқ вақт хизмат қилишини таъминлайди.
Горелка дискининг махсус конструкцияси аланга ҳароратини пасайтириш ва зарарли ташламалар юзага келишини камайтириш учун ёниш камерасида ҳаво оқимлари айланишини таъминлайди.
Ҳар қандай юкламада самарали ва барқарор ёниш
Иситиш қозони самарадорлигининг энг муҳим параметрларидан бири – бу горелка модуляциясининг чуқурлигидир.
Модуляция – бу иссиқликка бўлган эҳтиёжга қараб горелка қувватини созлаш диапазонидир. Бу соҳада Vitocrossal 300 ўзининг бутун маҳоратини намоён этади. Горелка конструкцияси юксак модуляцияни таъминлайди, бу эса юкламага автоматик мослашиш имконини беради. Шу туфайли ҳақиқатан қанча зарур бўлса, айнан ўшанча қувват ишлатилади. Натижада харажатларни камайтириш ва газни салмоқли тежаш имконияти яратилади. Vitocrossal 300 қозонларининг муҳим фазилати атроф-муҳитга зарарнинг минималлиги саналади.
Хизмат кўрсатишнинг қулайлиги
Катта рангли сенсорли дисплейга эга Vitotronic контроллери содда ва фойдаланишда ҳиссий тушунарлидир. Ёрдамчи функцияси фойдаланишга жорий қилишда ёрдам беради, каскадлашнинг мумкинлиги эса, саккизтагача қозонни ягона интеллектуал тизимга жамлаш имкониятини беради.
Vitocrossal 300 CRU – максимал унумдорлик ва конденсатор техникасидаги ихчамликнинг идеал уйғунлигидир.
Viessmann иситиш қозонлари билан танишиш учун Telegram'да https://t.me/NigmonKabulov ариза қолдиринг ва иситиш жиҳозларини ишлаб чиқариш бўйича жаҳон етакчисидан манфаатли таклифга эга бўлинг!
Консультациялар учун телефон:
📲 +998977331155
📲 +998907995445
Синалган инновациялар? Албатта, Viessmann!
Мавзуга оид
17:00 / 14.07.2023
“Қиш ғамини ёзда кўр” ёхуд уй эгалари нима учун Viessmann'дан VITODENS иситиш қозонларини танламоқда?
09:00 / 14.04.2023
Viessmann'дан VITODENS иситиш қозонларининг оиласи – ҳатто аномал совуқда ҳам ишончли иссиқлик!
09:00 / 26.10.2022
Қиш яқинлашяпти! Уйингизни қандай иситасиз?
09:00 / 16.08.2022