Корея компанияси Тошкент вилоятига 5 млрд долларгача инвестиция киритиши мумкин
Ўзбекистонда амалий ташриф билан бўлган Жанубий Кореянинг Daewoo Construction Group компанияси раиси Жунг Вон Жу бошчилигидаги делегация Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев билан учрашди, дея хабар бермоқда “Дунё”.
Мулоқотда хорижлик ҳамкорларнинг "ақлли шаҳар" тамойили бўйича замонавий уй-жой мажмуаларини қуриш, иссиқлик, қуёш ва шамол электр станциялари, нефт ва газ, нефт-кимё ва бошқа саноат мажмуаларини қуриш соҳаларига 5 миллиард долларгача тўғридан тўғри инвестицияларни киритиш бўйича таклиф ва имкониятлари муҳокама қилинди.
"Нурафшон бизнес сити"да кўп қаватли "ақлли уйлар" ҳамда бизнес ва савдо марказларини қуриш концепциялари, Бўстонлиқ ва Оҳангарон туманларида туризм йўналишида меҳмонхоналар, дам олувчилар учун кўнгилочар масканларни қуриш борасидаги таклифлар тақдим этилди.
Вилоятда ер ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, суғориладиган ер майдонлари сув таъминотини яхшилашга қаратилган йирик ҳажмдаги сув омборларини қуриш имкониятлари ўрганиладиган бўлди.
Мавзуга оид
08:30 / 04.11.2024
ДХХ Тошкент вилоятида гиёҳвандлик воситалари ноқонуний айланмасига чек қўйди
13:41 / 02.11.2024
Тошкент вилоятида болалар учун берилган озиқ-овқатни боғчадан олиб кетаётган мудира ушланди
12:10 / 29.10.2024
Тошкент вилоятида фуқаро ўзи ташлаган чиқиндини ўзи тозалади
18:09 / 25.10.2024