Ўзбекистон | 08:24 / 01.11.2022
7673
1 дақиқада ўқилади

Бухорода Ҳиндистон олий таълим муассасаси иш бошлайди

Ўзбекистоннинг Деҳлидаги элчиси Дилшод Аҳадов Ҳиндистоннинг “Ачаря” институтлар тармоғи ижрочи директори Вишеш Чандрашекхар билан учрашди, деб хабар қилмоқда “Дунё”.

1990 йилда ташкил этилган Ачаря институти тармоғи Бангалор шаҳридаги энг йирик хусусий таълим муассасаларидан биридир. Унинг таркибига 10 та институт ва 15 та тадқиқот марказлари киради. Ачаря институтлари тармоғида 75 мамлакатдан 15 мингдан зиёд талаба таҳсил олади. Таълим 100 дан ортиқ ўқув дастурлари бўйича олиб борилади.

Вишеш Чандрашекхар Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчихонаси ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги кўмаги билан олиб борилган музокаралардан сўнг Ўзбекистонда халқаро Ачаря университетини ташкил этиш бўйича келишувга эришилганини таъкидлади.

Учрашувда ушбу келишувни амалга ошириш истиқболлари муҳокама қилинди. Бухоро вилоятида рақамли технологиялар соҳасида Ўзбекистон-Ҳиндистон университети очилиши илғор халқаро таълим технологияларини республикага жорий қилишга кўмаклашиши қайд этилди.

Мавзуга оид