Ўзбекистон | 00:00 / 10.02.2023
9868
1 дақиқада ўқилади

Қамчиқ довони автомобиллар ҳаракати учун қайта очилди — ФВВ 

Қор кўчкиси хавфи бартараф этилди. 

Фото: ФВВ матбуот хизмати

9 феврал куни Қамчиқ довони автомобиллар ҳаракати учун қайта очилди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди. 

«ФВВ раҳбарлигида тегишли ташкилотларнинг мутахассислари томонидан вазият оқибатларини бартараф этиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Қамчиқ довони соат 23:30 да автомобиллар ҳаракати учун қайта очилди», дейилади хабарда. 

Қамчиқ довони 9 феврал куни соат 13:30 дан қор кўчкиси хавфи туфайли транспорт воситалари ҳаракати учун вақтинча ёпилган эди. 

Мавзуга оид