Жаҳон | 08:11 / 24.04.2023
9815
1 дақиқада ўқилади

Севастополдаги Қора денгиз флотига дронлар ҳужум қилди

Қора денгиз флоти Севастопол яқинида ерусти дронларининг тунги ҳужумини қайтарди, шаҳарнинг барча хизматлари тўлиқ шай ҳолатда. Бу ҳақда шаҳар “губернатори” Михаил Развожаев Telegram’даги каналида маълум қилди. 

Видеодан кадр

Кейинроқ Развожаев аниқлик киритишича, ҳужумга уриниш Москва вақти билан соат 3:30 да содир этилган, бир дрон сувости кемаларига қарши мудофаа кучлари томонидан йўқ қилинган, иккинчиси эса ўзидан ўзи портлаб кетган.

Mash Telegram-канали гувоҳларга таяниб шаҳарда кучли портлашлар эшитилгани ҳақида ёзди.

Эроннинг камикадзе учувчисиз учоқларининг янги партиясини қабул қилиб олган Россия яқиндаги сукунатдан кейин Украинага ҳаво ҳужумларини кучайтирди. Бу ҳақда Жанубий мудофаа кучларининг бирлашган мувофиқлаштирувчи матбуот маркази раҳбари Наталя Гуменюк айтиб ўтганди.

Унинг сўзларига кўра, янги белгиларга эга «Шаҳед-136» дронларидан фойдаланиш Миколайив ва Одесса вилоятларида қайд этилган. 

Гуменюкнинг таъкидлашича, россияликлар камикадзе дронлардан тинч аҳоли ўртасида кескинликни сақлаш, шунингдек, Украина ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ва муҳим инфратузилма объектларини излаб топиш учун фойдаланмоқда.

Мавзуга оид