Хитой ва Россия Ўзбекистоннинг асосий ташқи савдо ҳамкорлари бўлиб қоляпти
Ўзбекистон ташқи савдо айланмасидаги топ-10 давлатлар тўғрисида маълумот берилди.
2023 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистон ташқи савдо айланмасида юқори улушга эга бўлган ҳамкор давлатлар орасида Хитой етакчилик қиляпти – 2,4 млрд доллар.
Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, кейинги ўринлардан савдо айланмаси мос равишда 2,2 млрд ҳамда 1,1 млрд долларни ташкил қилган Россия ва Қозоғистон жой олди.
Ушбу кўрсаткич қолган давлатлар бўйича қуйидагича кўринишга эга бўлди:
— Туркия – 821,4 млн;
— Германия – 674,2 млн;
— Корея – 604,3 млн;
— Туркманистон – 263,4 млн;
— Қирғизистон – 253,5 млн;
— Франция – 206,8 млн;
— Литва – 205,2 млн.
Бундан олдин Ўзбекистон импортидаги топ-10 давлатлар маълум қилинганди.
2023 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистон импортида юқори улушга эга бўлган ҳамкор давлатлар орасида Хитой биринчи ўринни эгаллади. Ушбу давлатдан 2 млрд долларлик маҳсулотлар сотиб олинган.
Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, кейинги ўринлардан 1,6 млрд долларлик маҳсулот олиб келинган Россия ва 807 млн долларлик товарлар харид қилинган Қозоғистон жой олди.
Мавзуга оид
17:54
T-Mobile уяли алоқа оператори хитойлик ҳакерлар ҳужумига учради – ОАВ
16:48
Хитойда аёл бир суткада олти марта пластик операция қилинганидан сўнг вафот этди
14:22
Перуда Хитой сармоясига қурилган мегапорт очилди
13:20