БМТ: Судандаги можаро томонлари музокарага рози бўлди
Судандаги можаро томонлари ўртасидаги музокаралар Саудия Арабистонида ўтказилиши мумкин, деди БМТ бош котибининг махсус вакили. Улар барқарор ўт очишни тўхтатишга қаратилган бўлиши керак, дейди Пертес.
Судандаги можаро томонлари ўз вакилларини музокараларга, эҳтимол Саудия Арабистонига юборишга келишиб олдилар. Бу ҳақда 1 май, душанба куни БМТ бош котибининг Судан бўйича махсус вакили Фолькер Пертес маълум қилди.
Агар музокаралар бўлиб ўтса, улар дастлаб “барқарор ва ишончли” ўт очишни тўхтатиш келишувини ўрнатишга қаратилган бўлади, деди Пертес AP агентлигига. Шу билан бирга, у барқарор мулоқот ўрнатишда юзага келиши мумкин бўлган қийинчиликлар ҳақида огоҳлантирди.
Ўтган ҳафта давомида бир қатор вақтинчалик ярашувлар фақат бир қатор ҳудудларда жангларнинг сусайишига олиб келди, қолганларида эса шиддатли тўқнашувлар давом этмоқда, бу эса уйларини ташлаб кетаётган маҳаллий аҳоли оқимининг кўпайишига сабаб бўлмоқда, дея таъкидлайди AP ахборот агентлиги.
Тинч аҳоли орасида ўлим ҳолатларини кузатувчи Докторлар синдикати 1 май куни эълон қилган маълумотларга кўра, можаро авж олгандан бери камида 436 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлган, 1200 дан ортиқ киши жароҳатланган.
15 апрелдан буён Суданда мамлакатнинг амалдаги президенти бўлган, Ўтиш даври суверен кенгаш раҳбари Абдул Фаттоҳ ал-Бурҳон ва кенгаш раҳбари ўринбосари, Тезкор ҳаракат кучларига раҳбарлик қилувчи Муҳаммад Ҳамдан Дагало ўртасида зиддият кескин кучайган.
Мавзуга оид
17:39 / 07.11.2024
БМТ Марказий Осиёда фуқаролиги бўлмаган шахслар сони камайганини қайд этди
17:00 / 05.11.2024
Ўтган юз йилда цунами 260 мингдан ортиқ одамнинг ҳаётига зомин бўлди — БМТ
14:10 / 05.11.2024
БМТ: РФ ва КХДР ўртасидаги ҳамкорлик «хавфли эскалация»га олиб келади
13:50 / 05.11.2024