Спорт | 20:26 / 22.07.2023
21175
1 дақиқада ўқилади

Аёллар шахмат тожи хитойлик спортчида қолди

Жу Венжун жаҳон чемпиони унвонини ҳимоя қилди.

Фото: Tamuna Kulumbegashvili / Xinhua

Хитойлик Жу Венжун шахмат бўйича жаҳон чемпиони унвони учун ўтказилган 12-ўйинда ҳамюрти Лей Тингжиени мағлуб этди. Натижада, умумий ҳисоб 6,5:5,5 бўлди ва Жу Венжун шахмат тожини ўзида сақлаб қолди.

Жаҳон чемпиони унвони учун баҳс ушбу унвоннинг амалдаги соҳиби ва номзодлар турнири ғолиби ўртасида ўтказилди.

32 ёшли Жу Венжун 2018 йилда жаҳон чемпиони бўлган эди. 2020 йилда хитойлик шахматчи Россия вакили Александра Горячкинани мағлуб этиб, унвонини ҳимоя қилишга эришди.

Эслатиб, ўтамиз, эркаклар шахмат тожи ҳам хитойликка тегишли. 2023 йил апрель ойида Дин Лижэн россиялик Ян Непомняшчий устидан ғалаба қозониб, шахмат бўйича 17-жаҳон чемпионига айланди.

Мавзуга оид