Жаҳон | 15:59 / 27.07.2023
15795
4 дақиқада ўқилади

Ҳарбий даврдаги Киев ҳаёти ва Донбассдаги рус артиллериячилари. Уруш суратлари

Украинада урушнинг 518-куни ўтди. Асосий маълумотлар:

  • The New York Times Украина қуролли кучлари қарши ҳужумининг асосий йўналиши Запорижжя областида экани ҳақида хабар берди.
  • Украина ҳарбийлари Днипро, Киев ва Харкив областлари ҳудудларида россияликларнинг қанотли ракеталарини уриб туширди.
  • Украина қуролли кучлари Россия қўшини Россияда ишлаб чиқарилган Shahed дронларидан фойдаланишни бошлаганини маълум қилди.
  • Смоленск АЭСни дронлардан ҳимоялаш учун 350 миллион рубл йўналтирилди.
  • Украина хавфсизлик хизмати раҳбари махсус хизматлар Қрим кўпригида 2022 йил кузида рўй берган портлашларга алоқадорлигини тасдиқлади.
  • РФ олий суди Украина урушидаги иштирок жазодан озод қилади, деб ҳисоблади. Бундай қарор инсон ўлими билан якунланган йўл-транспорт ҳодисаси содир этган россиялик шартнома асосида хизмат қилувчи ҳарбий Владислав Устиновни колониядан озод этишга рухсат бериш орқали қабул қилинди.
  • Украиналик руспараст журналист, Россиядаги пропаганда ток-шоуси иштирокчиси Янина Соколовская РФ армияси тўғрисида «фейк» тарқатишда гумонланиб қўлга олинди.

Донбасс яқинидаги россиялик артиллериячилар

Россиялик ҳарбий хизматчилар Донецк яқинидаги РФ қўшинлари оккупацияси остидаги Марйинка йўналишида «Град» баравар ўт очиш реактив тизимини ўқламоқда

Россиянинг «Град» тизимидан украин позициялари ўққа тутилиши

Фронт бўйидаги шаҳарлардан қутқарилган жониворлар учун бошпана 

Краматорскда жониворлар бошпанаси 2010 йилдан буён ишламоқда. Ҳозир бу ерда Украинанинг ҳарбий ҳаракатлар кетаётган турли ҳудудлари, масалан Часив Яр, Бахмут, Нью-Йорк ва Константиновкадан (барчаси — Донецк областида) қутқарилган 30 кучук ва 15 мушук сақланмоқда.
Jose Colon / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Jose Colon / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Jose Colon / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Фронт чизиғи яқинидан қутқарилган кучуклар солинган қафас олдидаги кўнгилли. «Жониворларни ҳимоя қилиш жамияти» фонди асосан хайрия эвазига фаолият юритади
Jose Colon / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press

Киевдаги ҳаёт

 

Киев аҳолиси россияликлар авиазарбаси туфайли эълон қилинган навбатдаги ҳаво тревогаси чоғида «Театральная» метро станциясига тушиб яширинган.
Roman Pilipey / AFP / Scanpix / LETA

Киев аҳолиси вакиллари Подоледаги қум тўлдирилган қоплар билан ҳимояланган академик драма театри ёнидан ўтмоқда
Roman Pilipey / AFP / Scanpix / LETA
Киевдаги черков қавми фронтга жўнатиш учун камуфляж тўр тайёрламоқда
Jae C. Hong / AP / Scanpix / LETA
Киев области Мошчун қишлоғи ҳудудида Ирпин дарёсидан ўтган кўприкни тиклаш ишлари. Конструкция 2022 йил мартида Киев мудофааси чоғида жиддий шикастланган. Қишлоқнинг ўзида кўплаб уйлар вайрон бўлган. Россия қўшини Киев областидан чекингач, тинч аҳоли қишлоққа қайта бошлади
Gian Marco Benedetto / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Володимир соборида 2022 йил августида Миколайив яқинида ҳалок бўлган украин ҳарбийси Никита Красновид билан хайрлашув маросими. Унинг жасадини қарийб бир йил ўтгач Киевга қайтариш имкони бўлди
Sergey Dolzhenko / EPA / Scanpix / LETA
Одессалик ҳарбий комиссар Евгений Борисов устидан суд жараёни. У 188 миллион гривна (4,5 миллион евродан ортиқ) миқдоридаги ноқонуний бойлик орттириш ҳамда хизматдан бўйин товлашда гумонланмоқда. Шунингдек, Борисов Испанияда кўчмас мулкка эгалик қилиши маълум бўлган. Унга 10 йилгача озодликдан маҳрум этиш жазоси таҳдид солмоқда.
Vladimir Shtanko / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Киевда автобус бекати ортида танкларга қарши тўсиқлар
Jae C. Hong / AP / Scanpix / LETA

Мавзуга оид