Жаҳон | 13:30 / 11.09.2023
8825
1 дақиқада ўқилади

Ҳавайида дунёдаги энг катта вулқонлардан бири уйғонди

Килауэа Ердаги энг фаол вулқонлардан бири ҳисобланади.

Фото: AP

Ҳавайи оролларида дунёдаги энг фаол вулқонлардан бири - Килауэа қайта фаоллашди

АҚШ Геология хизматининг Ҳавайи вулқонлари обсерваторияси маълумотларига кўра, вулқон отилиши маҳаллий вақт билан соат 03:15 атрофида Ҳавайи вулқонлари миллий боғида жойлашган Килауэа вулқон кратерида бошланган. Обсерваториянинг таъкидлашича, «отилиш пайтида чиқарилган газлар вулқон тутунини қўзғатган». 

Авиация хавфи бўйича қизил код эълон қилинди ва вулқоннинг хавф уйғотиш ҳолати «огоҳлантириш»гача кўтарилди. 

Килауэа - Ҳавайида қуруқликдаги вулқонларнинг энг ёши ва Ердаги энг фаол вулқонлардан бири. У 1983 йилдан бери отилиб чиқяпти.

Килауэа чўққисининг вулқон кратерида аввалги отилиш 2023 йил 7 июн куни содир бўлган ва унинг фаоллиги 21 июнда тўхтаган. 

Мавзуга оид