Жаҳон | 13:57 / 29.09.2023
4768
1 дақиқада ўқилади

Суданда денге безгаги билан касалланиш ҳолатлари кўпаймоқда

Касаллик 15 апрелдан бери ҳукумат қўшинлари ва Тезкор ҳаракат кучлари ўртасидаги тўқнашувлар давом этаётган мамлакат шарқида кенг тарқалган.

Фото: AP

Йил бошидан бери Суданда 1000 га яқин денге безгаги билан касалланиш ҳолати аниқланган ва хавфли вирус туфайли 11 киши вафот этган. Бу ҳақда Судан Соғлиқни сақлаш вазирлиги баёнотида айтилади

Ҳисоботга кўра, 8 штатда касаллик юқтириш олиш ҳолатлари қайд этилган. Аксарият ҳолатлар шарқий Ал-Гедареф штатида аниқланган. 

Идора фуқароларни эҳтиёт чораларини кўришга ва тиббиёт муассасалари тавсияларига амал қилишга чақирди. 

Бир кун аввал Судан Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда 21 киши вабодан вафот этгани ҳақида хабар берган эди. 

ЖССТ маълумотларига кўра, 15 апрелдан бери ҳукумат қўшинлари ва Тезкор ҳаракат кучлари ўртасидаги тўқнашувлар давом этаётган мамлакат шарқида вабо ва денге безгаги ҳолатлари тез-тез учраб туради. 

Судан шифокорлари ассоциацияси халқаро ташкилотларни мамлакатга вабо, денге безгаги, қизамиқ ва безгак эпидемиясига қарши курашда ёрдам беришга чақирди. 

Мавзуга оид