Сўнгги 5 йилда қайд этилган жиноятлар сони 2 баробар ошди
Бироқ, сўнгги 2 йил ичида жиноятлар сони камайиб бораётгани қайд этилди.
Ўзбекистонда сўнгги 5 йил ичида қайд этилган жиноятлар сони 2,3 бараварга ошди. Бу Статистика агентлиги тақдим қилган маълумотлардан (.pdf) ойдинлашмоқда.
Қайд қилинишича, сўнгги беш йилда (2019-2023-йиллар) республика бўйича қайд этилган жиноятлар сони 2,3 баробарга ошган. Масалан, 2019 йилда 46 минг жиноят қайд этилган бўлса, 2023 йилда бу кўрсаткич 104 мингга етган.
Маълумотларга кўра, 2021 йилда жиноятчилик даражаси 1,8 баробарга кескин ошган. Бироқ, кейинги 2 йил ичида пасайиш кузатилмоқда. Хусусан, ўтган йили жиноятлар сони 1,1 фоизга камайган.
Ўтган йили жиноятларнинг энг юқори кўрсаткичи Тошкент шаҳрида қайд этилган (ҳар 10 минг аҳолига ўртача 71,5 дона). Тошкент вилояти (40,7) ва Сирдарё вилоятида (37,1) ҳам жиноятлар сони юқори бўлган. Энг паст кўрсаткич Хоразм вилоятида (15,1) қайд этилган.
Жиноятларнинг 41,5 фоизи ижтимоий хавфи катта бўлмаган, 28 фоизи оғир, 26,4 фоизи унчалик оғир бўлмаган, 4,1 фоизи ўта оғир сифатида малакаланган.
Таъкидланишича, жиноятларнинг 43,8 фоизи иқтисодий, 24 фоизи жамоат хавфсизлигига қарши, 16,4 фоизи ҳокимият, бошқарув органлари, жамоат бирлашмалари фаолияти тартибини бузиш, 15,2 фоизи жисмоний шахсларга қарши жиноятлардир.
Мавзуга оид
13:58 / 31.10.2024
Ўзбекистонда кўпроқ қайси давлат фуқаролари таҳсил олаётгани маълум қилинди
10:50 / 31.10.2024
Ўзбекистон ташқи савдо айланмасидаги топ 10 давлатлар маълум қилинди
08:10 / 29.10.2024
Ўзбекистонда ўртача неча ёшда никоҳ қурилаётгани айтилди
11:19 / 25.10.2024