Ўзбекистон | 13:45 / 23.02.2024
2177
1 дақиқада ўқилади

Нотариал расмийлаштиришда видео-конференц-алоқа хизмати учун тўлов оширилмоқда

Нотариал ҳаракатни масофадан туриб расмийлаштиришда видео-конференц-алоқа хизматини кўрсатиш учун тўлов миқдори БҲМ 30 фоизини ташкил этади (аввал 20 фоиз).

Адлия вазирининг “Нотариуслар томонидан амалга ошириладиган ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар учун ундириладиган тўловларнинг максимал миқдорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида”ги буйруғи қабул қилинди.

Эндиликда нотариал ҳаракатни масофадан туриб расмийлаштиришда видео-конференц-алоқа хизматини кўрсатиш учун тўлов миқдори БҲМнинг 30 фоизини ташкил этади (муқаддам 20 фоиз).

Шунингдек мол-мулкка қўйилган тақиқни (хатловни) бекор қилиш ёки бекор қилинганлиги тўғрисидаги маълумотларни Бошқа шахсга ўтказиш тақиқлаб ёки хатлаб қўйилган мол-мулклар электрон маълумотлар банкига киритиш учун тўлов белгиланмоқда (ҳар бир мулк учун БҲМнинг 5 фоизи).

Мавзуга оид