Тошкентда «Орландо» автомашинасида ёнғин содир бўлди
Автомобилнинг мотор қисмида электр симлари қисқа туташуви натижасида ёнғин содир бўлган. Ёнғин фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходимлари томонидан ўчирилган.
Жорий йилнинг 26 феврал куни тахминан соат 08:15 ларда Учтепа тумани КҲАЙ кўчаси 16-уй қаршисида ҳаракатланиб кетаётган 2004 йилда туғилган М.О. бошқарувидаги «Орландо» русумли автомашинада ёнғин келиб чиққан.
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабарига кўра, автомобилнинг мотор қисмида электр симлари қисқа туташуви натижасида ёнғин содир бўлган. Ёнғин фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходимлари томонидан ўчирилган.
Ёнғин натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.
Ҳайдовчилардан транспорт воситаларининг техник ҳолатини ўз вақтида кўрикдан ўтказиш ҳамда белгиланган қоидаларга риоя қилиш сўралган.
Мавзуга оид
12:00 / 03.10.2024
Андижондаги корхонада ёнғин содир бўлди
13:17 / 02.10.2024
Аграр университетдаги ёнғин: бинолардан бирининг томида қуёш панеллари бўлган
11:17 / 02.10.2024
Хоразмда содир бўлган ёнғинда фуқаронинг уйи ёниб кетди
07:15 / 02.10.2024