Ўзбекистон | 23:09 / 20.03.2024
13148
1 дақиқада ўқилади

Наманганда тиббиёт муассасаси раҳбари ноқонуний кесилган дарахтлар учун жазоланди

Унга қарийб 70 млн сўмлик табиатга етказилган зарар ҳисобланган.

Фото: Экология вазирлиги

Наманган вилояти, Янги Наманган туманидаги «Оромгоҳ» маҳалласида 2 туп чинор ва 1 туп каштан дарахти ноқонуний кесилган. Бу ҳақда Экология вазирлиги хабар берди. 

Қайд қилинишича, Наманган вилояти Экология бошқармаси ва Янги Наманган тумани бўлими ходимлари томонидан ўтказилган рейдда «Оромгоҳ» маҳалласидаги «Фтизиатрия ва пулмонология маркази» ҳудудида муассаса ходимлари томонидан 2 туп чинор ва 1 туп каштан дарахти ноқонуний равишда кесиб ташланган. 

Ҳолат юзасидан ташкилот раҳбарига нисбатан маъмурий баённома тузилиб, БҲМ 10 баробари – 3 миллион 400 минг сўм миқдорида жарима белгиланган. Шунингдек, ўсимлик дунёсига 69 миллион 200 минг сўм зарар етказилгани маълум бўлган.

Қонунбузарлик учун ҳуқуқбузардан жарима ундирилиб, зарарни ундириш бўйича тўпланган ҳужжатлар суд органларига юборилган.

Мавзуга оид