ЕИ ташқи ишлар вазирлари Эронга қарши санкцияларни кенгайтиришга келишиб олди
Европа Иттифоқи Эроннинг дрон ишлаб чиқарувчиларига нисбатан жорий этилган санкциялар режимини ракеталар ва уларнинг Россияга етказиб бериш эҳтимоли бўйича кенгайтиради, деди Европа Иттифоқи дипломатияси раҳбари.
Европа Иттифоқи ташқи ишлар вазирлари Россияга эҳтимолий ракеталар топширилишининг олдини олиш учун Эронга нисбатан санкцияларни кенгайтиришга келишиб олди. Бу ҳақда 22 апрел, душанба куни Люксембургда бўлиб ўтган ташқи ишлар вазирларининг учрашуви якунлари бўйича Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Жозеп Боррел маълум қилди.
«Биз учувчисиз учоқларга нисбатан амалдаги санкциялар режимини ракеталар ва уларнинг Россияга эҳтимолий етказилишини ўз ичига олган ҳолда кенгайтириш бўйича сиёсий келишувга эришдик», — дея Боррелнинг сўзларини келтиради Reuters агентлиги.
Унинг қўшимча қилишича, ЕИ нафақат Россияга, балки минтақадаги воситачи давлатларга ҳам учувчисиз учоқлар ва ракеталарни етказиб бериш бўйича чеклов чоралари географиясини кенгайтиради.
Эроннинг Исроилга ҳужумига жавоб
Европа Иттифоқи Ислом Республикасига қарши оммавий қирғин қуролларини тарқатиш, инсон ҳуқуқларини бузиш ва Россияга учувчисиз учоқлар етказиб бериш билан боғлиқ бир қанча санкция дастурларига эга. Бироқ, баъзи Европа Иттифоқи давлатлари дронларни ишлаб чиқариш билан боғлиқ санкциялар режимини ракеталар ва уларни прокси-кучларга топшириш эҳтимолини ўз ичига олган ҳолда кенгайтиришга чақирди.
Теҳронга қарши янги санкциялар жорий этилиши Эроннинг 14 апрелга ўтар кечаси Исроилга амалга оширган ҳаво ҳужумига жавоб бўлди.
Исроил мудофаа кучлари (ЦАҲАЛ) маълумотларига кўра, 170 та дрон, 120 дан ортиқ баллистик ракеталар ва 30 дан ортиқ қанотли ракеталар мамлакатга ҳужум қилишга уринган, бироқ Исроил ва унинг иттифоқчилари уларнинг 99 фоизини уриб туширди. Ғарб давлатларидан ташқари бир қанча араб давлатлари Исроилга ёрдам берди. Исроилга қарши ҳужумларни Эрондан ташқари Яман ҳусийчилари, шунингдек, Ироқдаги эронпараст гуруҳлар амалга оширган.
Мавзуга оид
21:37 / 31.10.2024
Германияда Эроннинг барча бош консулликлари ёпилади
15:50 / 31.10.2024
Германия канцлери Эронни Исроил зарбаларидан сўнг «вазиятни кескинлаштирмасликка» чақирди
12:03 / 31.10.2024
АҚШ Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган яна икки компанияга қарши санкция киритди
11:10 / 31.10.2024