Россия тинчликпарвар кучлари Қорабоғдан чиқиб кетди — Озарбойжон
1960 аскардан иборат тинчликпарвар кучлари Арманистонга кетгани таъкидланмоқда.
Озарбойжон Мудофаа вазирлиги Россия тинчликпарвар контингентини Қорабоғдан олиб чиқиб кетиш жараёни якунлагани ҳақида хабар берди.
«Озарбойжон ҳудудида вақтинча жойлашган Россия тинчликпарвар контингентини мамлакатимиз ҳудудидан олиб чиқиш жараёни тўлиқ якунланди», дейилади Озарбойжон Мудофаа вазирлиги баёнотида.
Озарбойжон, Арманистон ва Россия ўртасидаги уч томонлама келишув асосида 2020 йилдан бери Тоғли Қорабоғда Россиянинг 1960 аскардан иборат тинчликпарвар кучлари жойлашган эди. Улар ўт очишни тўхтатиш режимига риоя этилишини назорат қилиш билан шуғулланди.
Шу йилнинг 17 апрел куни Россия ўз тинчликпарвар кучларини минтақадан олиб чиқишни бошлади. Улар Арманистонга кетишди.
Мавзуга оид
21:50 / 17.11.2024
Берлинда Россия мухолифати томонидан уюштирилган урушга қарши марш бўлиб ўтди
14:56 / 17.11.2024
Ижросини 11 йил кутган “ҳукм”: 18 ёшли чечен қизни зўрлаб ўлдирган россиялик зобит тақдири ҳақида
22:10 / 16.11.2024
Абхазияда тўполон: маҳаллий аҳоли Россия билан келишувдан норози
20:17 / 16.11.2024