Жаҳон | 10:22 / 01.07.2024
4247
1 дақиқада ўқилади

Малдивда вазир президентни сеҳрлашда гумонланиб қўлга олинди

Малдив оролларида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш вазири мамлакат президенти Муҳаммад Муиззни сеҳрламоқчи бўлганликда гумонланиб ушланди. 

Фото: Тhе Stait Times

Вазир Фатимат Шамноз Али Салим билан яна икки киши президент билан муносабатларда сеҳр ишлатишда гумонланиб ушланган. Бу ҳақда Тhе Stait Times хабар берди.

Таъкидланишича, атроф муҳитни муҳофаза қилиш вазири ва яна икки гумонланувчи 23 июн куни Малдив пойтахти Маледа қўлга олинди. 

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Ишнинг бошқа тафсилотлари маълум эмас. 

South China Morning Post нашрига кўра, Малдивда бошқа бирор кишини  бўйсундириш учун сеҳр қилиш амалиёти кенг тарқалган. Сеҳрдан сиёсатда ҳам фойдаланишади. Хусусан, 2013 йилда Малдив муҳолифатини маҳаллик ҳукумат ва полицияга қарши сеҳр қўллашда айблашган. 

Малдив қонунчилигида сеҳр ишлатилганлиги учун жазо белгиланмаган. Бироқ мавжуд шариат қонунлари бўйича сеҳргар ва жодугарлар олти ойгача қамоққа олиниши мумкин.

Мавзуга оид