Ўзбекистон | 11:23 / 23.08.2024
3678
1 дақиқада ўқилади

Самарқандда содир бўлган ЙТҲда икки киши ҳалок бўлди

Ҳодисага автомактаб ўқитувчи-инструкторининг йўл ҳаракати қоидаларини бузиши сабаб бўлгани айтилмоқда.

Фото: Видеодан кадр / MY5

Самарқанд вилояти Пахтачи туманида тўртта транспорт воситаси иштирокида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Марказий студия” информацион дастурида маълум қилинди.

Маълум қилинишича, вилоятлараро қатновчи Cobalt ҳайдовчиси М-37 халқаро автомобил йўлининг Пахтачи тумани ҳудудидан ўтган қисмида бошқарувни йўқотган.

Машина ўзи билан бир йўналишда ҳаракатланиб келиб қайрилиб олаётган Трекерга урилган. Сўнг қарама-қарши томонга ўтиб Нексия-3 ва автобус билан тўқнашган.

Оқибатда оғир тан жароҳатлари олган Cobalt йўловчиси ҳодиса жойида, ҳайдовчиси шифохонада вафот этган.

Телеканалда берилган лавҳада автомактаб ўқитувчи-инструктори йўл-транспорт ҳодисаси содир этиб ҳодиса жойидан қочиб кетгани айтилади.

Қайд этилишича, ҳодиса юзасидан Пахтачи тумани ИИБ тергов бўлими томонидан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид