Ўзбекистон | 10:40 / 19.09.2024
1397
1 дақиқада ўқилади

Миср элчиси Ўзбекистондаги дипломатик миссиясини якунлаяпти

Элчи Амира Фаҳмий 2021 йилнинг 23 апрел куни Ўзбекистон президентига ишонч ёрлиқларини топширган эди.

Фото: ТИВ

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Мисрнинг мамлакатдаги дипломатик миссиясини якунлаётган элчиси Амира Фаҳмийни қабул қилди.

"Мамлакатда дипломатик миссиясини якунлаётган Мисрнинг Ўзбекистондаги элчиси Амира Фаҳмий хоним билан хайрлашув учрашувини ўтказдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари. – Сўнгги йилларда Ўзбекистон-Миср икки томонлама муносабатларидаги сезиларли ижобий суръатни алоҳида таъкидлашдан мамнунмиз. Элчи хонимга давлатларимиз ўртасидаги алоқаларни бойитишга қўшган ҳиссаси учун миннатдорлик билдириб, келгуси фаолиятида муваффақиятлар тилаймиз".

Маълумот учун, элчи Амира Фаҳмий 2021 йилнинг 23 апрел куни Ўзбекистон президентига ишонч ёрлиқларини топширган эди.

Мавзуга оид