Жамият | 14:30
964
2 дақиқада ўқилади

Тошкентнинг икки туманида гиёҳвандлик моддаси сақлаб келганлар ушланди

Тошкент шаҳрида 20 сентябрдан гиёҳвандлик ва психотроп моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши кураш ойлиги давом эттирилмоқда. 

Фото: ИИББ

Пойтахт ИИББ хабарига кўра, Учтепа туманида яшовчи Ш.Н.нинг хонадонида таркибида гиёҳвандлик моддаси бўлган 2 та қоп, 2 та целлофан пакет, 1 та гугурт қутиси ва 1 та қоғоз ўрамида, шунингдек, ертўлада 12 та 3 литрлик банкада, 6 та ўрамда яшил рангли, ўткир ҳидли ўтсимон моддалар сақлаб келингани аниқланди. 

Тўпланган ҳужжатлар тергов бўлимига тақдим этилган.

Шунингдек, Чилонзор туманида жойлашган спорт залининг масъул хизматчиси, 1987 йилда туғилган Ш.нинг ёнидан 2 дона полиэтилен пакетга солинган ўткир ҳидли, оқ кукунсимон модда топилган. 

Машғулотлар залининг дам олиш хонаси кўздан кечирилганда 1 дона мумиёсимон модда солинган полиэтилен пакет, электрон тарози, ўткир тиғли пичоқ ва ички қисмида жигарранг доғлари бўлган елим идиш ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари эътиборидан четда қолмади. 

Мазкур ҳолат бўйича тўпланган ҳужжатлар туман ИИО ФМБ Тергов бўлимига тақдим этилган.

Ҳолатлар юзасидан тергов бўлимлари томонидан Жиноят кодексининг 273-моддаси (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек, уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчиларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган. 

Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Мавзуга оид