ЕИда LinkedIn ижтимоий тармоғи 310 млн евро жаримага тортилди
LinkedIn томонидан шахсий маълумотларни қайта ишлаш бўйича олиб борилган ишлар «маълумотларни ҳимоя қилишнинг асосий ҳуқуқлари яққол ва жиддий бузилишидир».
Ирландиянинг маълумотлар ҳимоя қилиш комиссияси фойдаланувчиларга тегишли шахсий маълумотларни ноқонуний равишда қайта ишлаган LinkedIn ижтимоий тармоғини 310 миллион евро миқдорида жаримага тортди, деб хабар беради Bloomberg.
Қарор, шунингдек, Microsoftʼга тегишли LinkedIn компаниясига маълумотларни қайта ишлаш тизимини Европа Иттифоқининг маълумотларни ҳимоя қилиш бўйича умумий регламентига мувофиқлаштириш бўйича кўрсатмани ҳам ўз ичига олади.
Ирландия регулятори раҳбарининг ўринбосари Грем Дойлнинг маълум қилишича, LinkedIn томонидан шахсий маълумотларни қайта ишлаш бўйича олиб борилган ишлар «маълумотларни ҳимоя қилишнинг асосий ҳуқуқлари яққол ва жиддий бузилишидир».
LinkedInʼнинг маълум қилишича, мазкур иш 2018 йилги ЕИдаги айрим рақамли реклама чоралари бўйича билдирилган эътирозларга боғлиқ, аммо компания Маълумотлар ҳимояси бўйича умумий регламентга (GDPR) риоя қилганини билдирмоқда.
Ирландия комиссияси LinkedInʼга қарши терговни француз маълумотлар регуляторига киритилган шикоятдан кейин бошлаган. LinkedIn бошқа йирик технологик компаниялар каби Ирландияда штаб-квартирага эга, бу эса маҳаллий регуляторлар ЕИ қоидаларига риоя этилишини таъминлаши лозимлигини англатади.
Аввалроқ Американинг Incogni компанияси таҳлилчилари “Ижтимоий тармоқларнинг махфийлик рейтинги —2024” жадвалини тузганди. Жадвалнинг энг юқорисида жами 15 та ижтимоий тармоқ ва мессенжер, жумладан Telegram, WhatsApp, Facebook, Discord, YouTube ва бошқалар жамланган.
Мавзуга оид
11:50 / 31.10.2024
Украина 2029 йилгача ЕИга аъзо бўлиши мумкин – еврокомиссар
13:30 / 26.10.2024
ЕИ КХДРни РФнинг Украинага қарши урушида иштирок этмаслик ҳақида огоҳлантирди
10:50 / 25.10.2024
ЕИ давлатлари РФ активлари ҳисобидан Украинага 35 млрд евро ажратишни маъқуллади
08:50 / 25.10.2024