Жаҳон | 17:01 / 29.10.2024
6422
1 дақиқада ўқилади

Афғонистонда аёл олти эгизакни дунёга келтирди

Чақалоқларнинг икки нафари ўғил, тўрт нафари қизалоқ экани айтилмоқда.

Афғонистон шимолидаги Жузжон вилоятида аёл бирйўла олти нафар эгизакни дунёга келтирди. Бу ҳақда маҳаллий манбаларга таяниб, Афғонистоннинг Etilaatroz газетаси хабар бермоқда.

Чақалоқлар, 28 октябр куни, Жузжоннинг марказий шаҳри Шибирғондаги Шукран хусусий касалхонасида дунёга келган.

Касалхона раҳбари Козим Сиддиқий болалар ва онанинг саломатлиги барқарор эканини маълум қилди. Шифокорлар олти боланинг барчаси соғлом туғилганини таъкидлаган.

Уларнинг айтишича, чақалоқлардан икки нафари ўғил, тўрт нафари қизалоқ.

Август ойида Тошкент туманида яшовчи 23 ёшли аёл 4 нафар эгизак - 3 қиз ва 1 ўғилни дунёга келтирганди. Ундан аввал Сирдарёдаги оилада уч эгизак дунёга келгани ҳақида хабар берилган.

Мавзуга оид