Жаҳон | 15:10 / 31.10.2024
2573
2 дақиқада ўқилади

Зеленский хорижликларга Украина ҚКда офицерлик лавозимларини эгаллашга рухсат берди

Украина президенти хорижликларнинг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги қонунни имзолади.

Фото: Украина президенти офиси

Украина президенти Володимир Зеленский хорижликлар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга мамлакат қуролли кучларида офицерлик лавозимларида хизмат қилишига рухсат берувчи қонунни имзолади. Бу ҳақда Украина Олий Радаси сайтида хабар берилди.

10 октябр куни Украинанинг олий қонун чиқарувчи органи якуний ўқишда қонунни қабул қилди, унга кўра хорижликлар шартнома асосида ҳарбий хизматни нафақат оддий ва сержант, балки офицер сифатида ҳам ўташи мумкин.

Гап, хусусан, Украина ҚК, Давлат махсус транспорт хизмати ва Украина Миллий гвардияси ҳақида кетяпти.

УҚКда офицерлик лавозимларига чет элликларни ёллашга рухсат берувчи Украина қонуни улар «украинларни фаолроқ тугатиши» учун зарур, деди Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова Telegramʼдаги каналида.

«Хорижий қўмондонлар украинларни гўшт қиймалагичларга ташлаб, фаолроқ тугатишлари учун. Акс ҳолда, украиналик украиналикка ачинади ва уни ўлимга юбормайди. Зеленскийга бунинг учун ҳеч ким пул тўламайди», — деди дипломат.

Мавзуга оид