Жаҳон | 22:22 / 16.11.2024
4380
1 дақиқада ўқилади

Хитойда имтиҳондан ўта олмаган талаба оммавий қирғин уюштирди

У пичоқ билан одамларга ташланиб, 8 кишини ўлдирди, 17 нафарига жароҳат етказди.

Исин шаҳри Фото: Getty Images

Хитой шарқидаги Исин шаҳри университети кампусига уюштирилган ҳужумда 8 киши ҳалок бўлди, 17 киши жароҳатланди, деб хабар берди CNN маҳаллий полиция баёнотига таяниб.

Ҳужум қилган собиқ талаба бўлиб, яқинда имтиҳондан ўта олмагани таъкидланмоқда. Полиция уни ҳибсга олган.

Бу Хитойда сўнгги ойлардаги биринчи пичоқли ҳужум эмас. Октябр ойида 50 ёшли эркак Пекиндаги бошланғич мактаб яқинида худди шундай ҳужумни амалга ошириб, 5 кишини, жумладан, уч болани яралаган эди. Сентябр ойида пичоқ билан қуролланган шахс Шанхай чеккасидаги супермаркетда харидорларга ҳужум қилиб, уч кишини ўлдирган ва 15 кишини жароҳатлаган эди.

Мавзуга оид