Жаҳон | 14:47 / 25.07.2016
7880
1 дақиқада ўқилади

Бағдоддаги портлашни ИШИД суннийлар ва шиалар орасига нифоқ солиш учун уюштирган

Ироқнинг Ал-Мажма шаҳридаги портлашлар учун жавобгарликни ИШИД террорчилар тўдаси ўз зиммасига олди. Бу ҳақда Al Arabia хабар бермоқда.

Манбада айтилишича, портлашлар содир этилган жой Ироқнинг энг кўп суннийлар истиқомат қиладиган ҳудуди ҳисобланади. У Қадимия округида жойлашган.

Ироқ расмийларининг таъкидлашича, ИШИД бу портлашни сунний ва шиалар ўртасига нифоқ солиш учун амалга оширган. Мамлакатдаги охирги икки портлаш ҳам суннийлар кўп яшайдиган ҳудудларда содир бўлган.

Мавзуга оид