Жаҳон | 08:24 / 28.02.2019
33047
2 дақиқада ўқилади

АҚШ ва Хитой Ҳиндистон ҳамда Покистонга чақириқ билан чиқди

Фото: REUTERS / Danish Ismail

 АҚШ Ҳиндистон ва Покистонни можародаги кескинликни бартараф этиш учун ҳақиқий қадамлар ташлашга чақиради. Бу ҳақда РИА «Новости» Оқ уйга асосан хабар бермоқда.

Агентлик маълумотларига кўра, АҚШ ҳукумати Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги кескинлик тобора кучайиб бораётганидан хавотирда.

Таъкидланишича, Оқ Уй икки давлат ўртасидаги ҳарбий можаро бутун жаҳон ҳамжамияти учун юқори даражадаги хавфни келтириб чиқаради, деб ҳисоблайди.

АҚШ мудофаа вазири вазифасини бажарувчи Патрик Шанахан Ҳиндистон ва Покистон ҳукуматини ўзаро можаронинг ҳарбий кескинлашувига йўл қўймасликка чақирди. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.

Агентлик маълумотларига кўра, Шанахан томонларни бундан кейинги ҳарбий ҳаракатлардан тийилишга чақирган.

Таъкидланишича, Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги кескинликнинг пасайиши Пентагон раҳбари в.б. диққат марказидадир. 

Шунингдек, Хитой ташқи ишлар вазири Ван И Ҳиндистон ва Покистон ўртасида юзага келган кескинликдан хавотирда эканини билдирди.

У бу ҳақда Покистон ташқи ишлар вазири Шоҳ Маҳмуд Қурайший билан телефон орқали мулоқот чоғида маълум қилган.

Ван Ининг сўзларига кўра, Пекин халқаро муносабатлар тамойиллари бузилиши ҳолатларини кўришни хоҳламайди.

Шунингдек, у Ҳиндистон ва Покистон вазминликни кўрсатишига умид билдирди.

Ван Ининг таъкидлашича, томонлар вазиятнинг кескинлашишига йўл қўймаслик бўйича келишувларга амал қилиши керак.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Покистон Ҳиндистоннинг иккита ҳарбий самолётини уриб туширганди.

Шундан сўнг, Ҳиндистон жавоб қайтариб, Покистоннинг қирувчи самолётини уриб туширди

Мавзуга оид