Толиблар Панжшердаги жангларда Покистон ҳарбийлари қатнашмаганини билдирди
Аввалроқ қатор оммавий ахборот воситалари Покистон ҳарбий авиацияси ва махсус кучлари “Толибон”га Панжшерни эгаллашда ёрдам бергани ҳақида ёзганди.
Толибларга Панжшер вилоятини эгаллашда Покистоннинг ёрдами керак бўлмади, деди Афғонистон муваққат ҳукумати ташқи ишлар вазири Амир Хон Муттақий.
“Агар 33 та вилоятни Покистоннинг ёрдамисиз ўз назоратимизга олган бўлсак, Панжшердаги икки-учта туманни олиш учун Покистон ёрдам беришининг нима кераги бор?” – дея Муттақийнинг сўзларидан иқтибос келтирди AfghanUrdu.
“Бундай хабарлар шунчаки тарғиботдан бошқа нарса эмас “, – дея қўшимча қилди у.
Аввалроқ қатор оммавий ахборот воситалари Покистон ҳарбий авиацияси ва махсус кучлари “Толибон”га Панжшерни эгаллашда ёрдам бергани ҳақида ёзганди.
Жума куни Покистон ТИВ вакили Осим Ифтихор бу хабарни рад этди.
Мавзуга оид
14:32
Покистон Ўзбекистонда "биотехнологик" дори воситаларини ишлаб чиқариши мумкин
20:17 / 13.11.2024
Покистонда тўй автобуси дарёга қулаши оқибатида 22 киши ҳалок бўлди
19:27 / 13.11.2024
Покистон ва Ҳиндистонни қоплаган тутун коинотдан кўрина бошлади
15:12 / 09.11.2024