Ўзбекистон | 09:44 / 02.04.2024
13134
3 дақиқада ўқилади
Реклама

“Ўзбекинвест” суғурта компанияси халқаро бозорлардаги иштирокини кенгайтирмоқда

“Moody's” халқаро рейтинг агентлиги томонидан эълон қилинган “МДҲ мамлакатлари суғурталовчиларининг қайта суғурталаш бизнесининг ўсиши ва янги рисклар тўғрисида”ги ҳисоботига кўра, МДҲ суғурта компаниялари Ўзбекистон ва Қозоғистон компаниялари етакчилигида халқаро қайта суғурталаш бозорларида ўз иштирокини сезиларли даражада кенгайтирмоқда.

Фото: Ўзбекинвест

Агентлик таҳлилчилари “Ўзбекинвест” суғурта компанияси АЖ ва “Евразия суғурта компанияси” АЖ (Қозоғистон) МДҲ минтақасида халқаро қайта суғурталаш мукофотларининг энг катта қисмини эгаллашда давом этишини кутишмоқда.

2023 йилда Ўзбекистон ва Қозоғистонда халқаро суғурта мукофотлари қарийб 40 фоизга ўсди ва таҳлилчиларнинг фикрича, келгуси 12-18 ой ичида улар тўғридан-тўғри суғурталаш мукофотларига қараганда тезроқ ўсади:

“Биз суғуртачилардан ўзларининг географик ва бизнес диверсификациясини яхшилашларини ва халқаро кенгайишларини оқилона бошқариш шарти билан уларнинг рентабеллигига ижобий таъсир кўрсатишларини кутамиз”, - дейилади ҳисоботда.

Шу билан бирга, суғурталовчиларнинг рискларни бошқариш тажрибаси ташқи рисклар таъсир қилишининг ортиши билан синовдан ўтади.

Жорий йилнинг 27 марти «Moody’s» агентлиги томонидан “МДҲ суғурталовчиларини нима кутмоқда? Хавфлар, қийинчиликлар ва имкониятлар" мавзусида халқаро веб-семинар ташкил қилинди.

“Ўзбекинвест” компанияси раҳбарияти иштирокида ўтказилган ушбу мунозарада эълон қилинган ҳисоботга оид қатор масалалар, суғурталовчиларнинг имкониятлари ва истиқболлари, шунингдек, халқаро бозорларда самарали фаолият юритиш талаблари муҳокама қилинди.

Маълумот учун: “Ўзбекинвест” компанияси 2023 йилда халқаро суғурта бозорида ўз фаолиятини кенгайтириб, қайта суғурта мукофотларининг ялпи йиғилишини 136 та мамлакатда 693,4 миллиард сўм миқдорида таъминлади.

Компания портфелидаги халқаро суғурта улуши сўнгги етти йил ичида 0,1 фоиздан 48,5 фоизгача ўсди.

Allianz SE, Zurich Insurance Group, Tokio Marine & Nichido Fire Insurance Co, AXA, People Insurance Company of China, Korean Reinsurance Company, Marsh, AON, UIB, Consilium Insurance Brokers Ltd. ва бошқа шулар каби таниқли трансмиллий суғурта ва глобал қайта суғурталаш компаниялари ва брокерлари билан иш олиб борилади.

Moody’s Investors Service Ltd. (АҚШ) халқаро рейтинг агентлиги «Ўзбекинвест» суғурта компаниясининг молиявий мустаҳкамлик рейтинги прогнози «Ba3», «Ижобий» даражасида берилган.

Колл-марказ: (+998) 71−207−60−001160

Сайт | Facebook |Instagram | Telegram | YouTube

Мавзуга оид