Фан-техника | 19:47 / 20.08.2016
7292
2 дақиқада ўқилади

Facebook компьютер учун ўйин платформасини ишлаб чиқармоқда

Facebook компанияси Unity Technologies муҳандислари иштирокида "компьютерлар учун мутлақо янги ўйин платформасини" яратиш устида ишламоқда. Ишлаб чиқарувчилар ўз ўйинларини ортиқча қийинчиликларсиз Facebook.com ва компьютерга ўтказишга муваффақ бўлишди. 

Тезкор экспорт функцияси Unity'нинг янги версиясида амалга оширилади. Компания Unity 5.3 чекланган альфа-версияга кириш учун аризаларни 31 август куни қабул қилади. 

Unity ёрдамида Monument Valley, Firewatch, Kerbal Space Program, Blind Forest, Superhot ва Alto's Adventure каби хитлар яратилган.

Аввал ишлаб чиқарувчилар Facebook SDK учун кодни қайта ишлашларига тўғри келган бўлса, энди ижтимоий тармоқнинг янги платформасидан фойдаланиб, улар ўз кашфиётларини Facebook сайти ва компьютер иловасида тезда жорий қилишлари мумкин.

Facebook'нинг ўйин платформаси келажакни кўзлаб яратилмоқда. Биринчидан, у Oculus Rift VR-ўйинларини тарқатиш учун дўкон сифатида хизмат қилиши мумкин. Иккинчидан, Facebook ўзига янада кўпроқ ишлаб чиқарувчиларни жалб қила олади, зеро платформага ҳар қандай ўйинни экспорт қилиш мумкин бўлади. 

 

Мавзуга оид