Фан-техника | 19:48 / 17.10.2016
12175
1 дақиқада ўқилади

Ёрқин «учар ликопча» видеоси намойиш этилди

Rctestflight лақаби билан танилган видеоблогер октокоптерга 1000 ватт кучга эга Freefly Alta (саккиз пичоқли пичоқлар) LED чироғини ўрнатди. 

У тўплаган дизайн 90 минг люменда ёруғлик оқимини чиқаради ва бу эса ҳаводан ноодатий суратлар олишга ёрдам беради. Аввалари бунга ўхшаш суратга олиш учун фақат оғир техникали вертолётдан фойдаланилган. 

Бу дрон батареяда бор-йўғи 10 дақиқа ишлайди. 

The Verge нашрининг қайд этишича, rctestflight ўзининг асосий ролигида дрондаги фон мусиқасини овозли қўшиққа алмаштириб, реалликни ўзгартириб юборади. Аслида бу каби ҳажм ва қувватли квадрокоптер жуда қаттиқ овоз чиқаради. Буни тасвирдаги видеода ҳам эшитиш мумкин.  

2015 йилда rctestflight «дунёдаги энг ёрқин  қўлда ясалган портатив фонар» яратгани билан тармоқда машҳурлик қозонганди. Айнан шу ихтиронинг мукаммаллашган вариантини у дронга бириктирган.

Мавзуга оид