Спорт | 21:53 / 27.12.2016
11529
1 дақиқада ўқилади

Генрих Мхитарян "Сандерленд" дарвозасига ажойиб гол киритди

"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Генрих Мхитарян АПЛнинг 18-турида "Сандерленд"га қарши ўйинда ажойиб голга муаллифлик қилди. 

Ўйиннинг 86-дақиқасида ўнг қанотдан Златан Ибраҳимович етказиб берган тўпни Мхитарян швециялик ҳужумчига хос тарзда дарвозага жойлади. 

Генрих "Сандерленд"га қарши майдонга иккинчи бўлим ўрталарида тушди ва 31 дақиқа ичида 3та хавфли вазият, 2та кросс, 2та зарба ҳамда 1та ажойиб голга муаллифлик қилди. 

Мавзуга оид