Samsung вице-президентини ҳибсга олиш учун ордер сўралди
Жанубий Корея прокуратураси Samsung компанияси гуруҳлари вице-президенти Ли Чжэ Ённи ҳибсга олиш учун ордер талаб қилди. Reuters агентлиги шу ҳақида хабар берди.
"Биз (Samsung Electronics компаниясининг) вице-президент Ли Чже Ён ва президент Сан Жин Пакни ҳисбга олиш учун ордер сўраб мурожаат қилдик", - дея прокуратуранинг сўзларини келтиради агентлик. Прокурор қўшимча тафсилот бермади, бироқ бу борада чоршанба кунги брифингда батафсил баёнот берилишини таъкидлади. Ўз навбатида, Сеулдаги судда, ордер сўровномаси бўйича эшитув 16 февралда ўтказилиши ҳақида хабар берилди.
Январь ойида Ли Чжэ Ённи ҳисбга олиш учун Жанубий Корея судига йўналтирилган биринчи сўровнома рад этилди. Тергов версиясига кўра, айнан Ли Чжэ Ён Цой Сун Силь - мамлакат президенти Пак Кин Хенинг яқин дугонасига молиявий ёрдам кўрсатиш тўғрисида қарор қабул қилган. Бунинг эвазига ҳукумат томонидан бизнеснинг янада самарали юритилиши учун турли имтиёзлар яратилган.
Мавзуга оид
18:44 / 17.12.2024
iPhone ва Samsung фойдаланувчиларининг аксарияти сунъий интеллектни фойдали деб ҳисобламайди
18:56 / 25.11.2024
Жанубий Корея прокуратураси Samsung раҳбари учун 5 йил қамоқ жазоси талаб қилмоқда
11:28 / 10.11.2024
Дунё бўйлаб энг кўп сотилаётган смартфонлар номи маълум қилинди
21:57 / 26.09.2024