Фан-техника | 18:53 / 16.03.2017
8528
2 дақиқада ўқилади

Ferrari раҳбари: Lamborghini суперкарлари "кенг истеъмол моллари"дир

Ferrari раҳбари ва FCA бош директори Сержио Маркионне «Феррари» суперкарларини Lamborghini’дан яхшироқ деб атади. Топ менежер бу ҳақда Женева автосалони доирасида Car’га берган интервьюсида айтиб ўтган.

Маркионне фикрича, кишилар Lamborghini’ни «Феррари» автомобилларини харид қилиш мураккаблиги туфайли сотиб олади: «Мен Стефано Доменикалини [Lamborghini’нинг амалдаги раҳбари] қаттиқ ҳурмат қиламан. Бироқ кўплаб инсонлар Ferrari’ни сотиб ололмаганликлари туфайли Lamborghini’ни харид қилишади».

Афтидан, Маркионне марканинг ноёб моделларини харид қилишдаги қатор чекловларни назарда тутган. Масалан, LaFerrari супергибридини харид қилиш фақатгина ҳар бир аниқ келишувдаги раҳбарият розилиги билан рўй бериши мумкин эди. Эҳтимолий харидор компаниянинг бир неча автомобилларига эга бўлиши талаб этиларди.

Ferrari раҳбари фирманинг келажакдаги режалари ҳақида ҳам тўхталиб ўтди. Унинг сўзларига кўра, 2017 йилда марка тахминан 8500та автомобилни чиқармоқчи.

Маркионне турбодамли V12 моторлари ҳамда механик узатмалар қутисига эга модель чиқарилишини рад этди. У бундай машиналар чиқарилиши эҳтимолини нолга тенглаштирган.

Мавзуга оид