Спорт | 14:31 / 23.04.2017
12862
2 дақиқада ўқилади

«МЮ» жароҳатланган Ибраҳимович ўрнига бошқа футболчи топди

«Манчестер Юнайтед» асосий ҳужумчиси Златан Ибраҳимовичнинг жиддий жароҳат олгани туфайли «Торино» ҳужумчиси Андреа Белоттига жиддий қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Daily Mirror хабар берган.

«МЮ» бош мураббийи Жозе Моуриньо мавсум давомида 23 ёшли Белоттини таркибга қўшиб олиш учун ҳаракат қилиб келганди. Аммо клуб бу футболчи трансфери учун 84 миллион фунт стерлинг тўлашига тўғри келарди - бу маблағ футболчининг «Торино» билан 2016 йил декабрида имзоланган шартномада бадал пули сифатида белгиланган.

Ибраҳимович Европа Лигасининг 1/4 финалида «Андерлехт»га қарши кечган учрашув вақтида тиззасидан жароҳатланганди. Record маълумотига кўра, у мавсум якунида фаолиятини якунлаши ҳам мумкин, жамоанинг бошқа бир ҳужумчиси Уэйн Руни эса «МЮ»ни  мавсум якунида тарк этади ва «қизил иблислар»га янги мавсумда икки ҳужумчи керак бўлади.

Италия чемпионатининг жорий мавсумида Белотти 29 учрашув ўтказиб 25 гол урди.

Мавзуга оид