Браконьердан пора олган инспектор 3 йилга қамалди
Исфандиёр Собиров (исм-фамилиялар ўзгартирилган) икки йил аввал Бухоро вилоят табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси Сув ва сув ресурсларини муҳофаза қилиш ва ундан оқилона фойдаланишни назорат қилиш инспекциясида давлат инспектори вазифасида иш бошлаган вақтда нияти тоза, ўз ишига сидқидилдан ёндашадиган ходим эди. Бироқ у орадан бир йил ўтар-ўтмас кескин ўзгарди. Эгаллаб турган лавозими доирасида қандай қилса, мўмай пул топиш мумкинлиги ҳақида ўйлади, деб ёзади “Ҳуқуқ” газетаси.
Жондор туманидан оқиб ўтувчи Зарафшон дарёсининг қуйи оқими Марказий Бухоро коллектори ҳудудида тегишли рухсати бўлмаса-да, тақиқланган қуроллар ва усуллар билан балиқ тутаётган одамлар учраб туради. Назир Илёсов эса шундайлардан эди. Инспектор уни қўлга олиши осон кечмади. Ўзини сувга отиб бўлса-да, вазифасини бажарди, браконьерни қўлга олди.
Энди И.Собиров ваколати доирасида ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг тегишли моддаси билан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома расмийлаштириб, жазо муқаррарлигини таъминлаш мақсадида судга юбориши керак эди. Аммо у бундай йўл тутмади.
Ишни расмийлаштирмаслик эвазига ҳуқуқбузардан 100 АҚШ доллари ва 400 минг сўм олган Исфандиёр Собиров қонун посбонлари томонидан ушланганини сезмай қолди.
Жиноят ишлари бўйича Жондор туман судининг ҳукмига биноан И.Собировга 3 йил муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди.
Мавзуга оид
21:00 / 09.12.2024
200 долларлик фотосурат, “иш битирган” курка болалари ва қўшмачининг “танка”си – ноодатий поралар
19:25 / 02.12.2024
Навоийда пора олган ИИБ ходими озодликдан маҳрум қилинди
12:07 / 30.11.2024
Давлат кадастрлар палатасининг Янгиҳаёт туман филиали собиқ бошлиғи 12 йилга қамалди
16:34 / 18.11.2024