Жамият | 00:41 / 02.05.2017
23944
1 дақиқада ўқилади
Рентген ҳинднинг танасида 75 та игна борлигини кўрсатди
Ҳиндистонда бир эркак шифохонага оёғи бармоғидаги оғриқ билан шикоят қилган. Шифокорлар эркакка оёғини операция қилишни таклиф қилишган ва уни рентген қилишган. Рентген натижалари эса кўпни кўрган шифокорларни ҳам ҳайратлантирди: аниқланишича, беморнинг организмида 75 та игна бор бўлган. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар бермоқда.
Игналар беморнинг қўл-оёқлари, бўйин соҳаларида бўлган.
Эркак бу игналар унинг организмига қандай тушиб қолганини билмаслигини айтган. бироқ шифокорлар бу атайлаб қилинганини тахмин қилишмоқда. Таъкидланишича, эркак маҳаллий темир йўл компаниясида ишлайди. Ҳозир у шифохонага ётқазилган ва шифокорлар кузатуви остида қолмоқда.
Мавзуга оид
18:05 / 16.11.2021
Танасидан игналар топилган болакайнинг бугунги ҳолати қандай?
01:00 / 18.11.2018
Танасидан 16 дона игна топилган чақалоқнинг бугунги ҳолати қандай?
13:19 / 08.04.2018
Танасидан 16 дона игна топилган бола бўйича жиноят иши ёпилди
20:48 / 30.05.2017