Жаҳон | 10:11 / 15.06.2017
49662
2 дақиқада ўқилади

Путин террорчилар нима ҳисобига кучаяётганларини тушунтирди

Фото: AP

Бугунги кунда террорчилар кучлидирлар, чунки улар қазиб олинувчи нефтнинг катта улушини ўз назоратларига олганлар. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин айтиб ўтди. 

"Биз Яқин Шарқ минтақасининг баъзи давлатларида нима юз берганини кўрмоқдамиз. Авваламбор Ироқда, Ливияда. Минтақанинг қолган давлатларида ҳам вазият оғир. Бу амалдаги тузумларнинг куч билан четлатилиши, йўқ қилиниши оқибатида юз берди. Шунчаки ҳокимиятдан четлатиш эмас, етакчиларнинг йўқ қилиниши оқибатида. Биз бу ҳолат Сурияда ҳам юз беришини жуда истамаяпмиз, акс ҳолда бутун минтақа буткул хаосга ботади", деб айтди Путин америкалик режиссёр Оливер Стоунга берган интервьюсида. 

4 қисмдан иборат ҳужжатли фильм тарзида намойиш қилинаётган интервью 2015 йилнинг июлидан 2017 йилнинг февралигача ёзилган.

"Террорчилар бугунда кучлилар, чунки улар қазиб олинувчи нефтнинг катта миқдорини назорат қиладилар. Музей асори-атиқалари, санъат буюмлари сотиш билан бир қаторда улар хориждан кўрсатилаётган ёрдам натижасида жуда кучайиб кетдилар ва биз уларнинг янада кучайишига йўл қўя олмаймиз. Улар жанубий Европадан Марказий Осиёгача ҳалифалик яратишмоқчи", деб айтди Путин ва бу хавотирга солаётган "энг катта муаммо" эканлигини қўшимча қилди. 

Мавзуга оид