Жаҳон | 10:26 / 18.06.2017
8061
1 дақиқада ўқилади

Афғонистонда 5 худкуш ҳужум қилиб, 2 полициячини ўлдирди

© AP Photo

Афғонистон шарқидаги Пактия вилояти ҳудудида 5 жангари полиция бошқармасига ҳужум қилган. 

Tolo News телеканали хабарига кўра, якшанба тонгида полиция бошқармаси олдидаги автотураргоҳда жангарилардан бири ўзини портлатган, қолганлари офисга бостириб киришган. Жангарилар отиб ташланган, тўқнашув вақтида икки полициячи ҳам ҳалок бўлган.

Ҳозирча бу ҳужум учун жавобгарликни ҳеч бир ташкилот ўз зиммасига олмади.

Пажвак агентлиги хабарида эса 4 киши ҳужум қурбони бўлгани, 25 киши жароҳатлангани ҳақида хабар тарқатган.

Мавзуга оид